Андижонда 8 ёшли қизни поезд уриб юборди
Унинг аҳволи жуда оғир экани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилоятида 8 ёшли қизни поезд уриб юборди. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида хабар берилди.
Бахтсиз ҳодиса 28 апрел куни соат тахминан 16:30 ларда Андижон туманининг «Дўнгқишлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хонoбод—Андижон темир йўлида содир бўлган.
Поезд ҳаракатланаётган вақтда назоратсиз қолдирилган 2016 йилда туғилган қизни уриб юборган.
Ҳодиса сабаб қиз бош қисмидан жароҳат олиб, ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган. Унда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ҳозир аҳволи жуда оғир экани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди

20:21 / 16.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди

16:04 / 16.04.2025