Жаҳон | 18:48 / 04.05.2024
11224
11 дақиқада ўқилади

Кўзини йўқотган украин аскарлари ва Токмакдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 800-куни ўтди.

Кўриш қобилиятини йўқотган украин ҳарбийлари ҳаёти

Феврал ойида Украина урушда кўриш қобилиятини йўқотган аскарлар ва тинч аҳоли вакилларини бепул ўқитиш бўйича дастурни ишга туширганди. Олий Рада сайтига кўра, дастур кундалик ва иш кўникмаларини, шунингдек руҳий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Лойиҳа ташаббускорларидан бири, Олий Рада депутати Анна Пуртова The Washington Post мухбирига айтишича, сўнгги икки йилда Украина қуролли кучларининг камида мингта жангчиси кўзидан айрилган. Нашрнинг аниқлик киритишича, украин шаҳарлари ҳозирча сўқир одамлар ҳаракати учун мосланмаган: светофорлар пиёдаларга сигнал бермайди, машиналар кўпинча тротуарларга жойлаштирилади, йўл кўрсатувчи кучуклар эса жуда кам учрайди.

Денис Абдулин снаряд парчаси унинг чап қулоғи орқали бош чаноғига санчилганида ва ўнг кўзидан чиқиб кетганидан кейин кўриш қобилиятини йўқотган. Бу апрел ойида Северодонецкда рўй берган. Ҳозир Абдулин 35 ёшда, у Киев яқинидаги Белая Церковда яшайди ва рафиқаси Олеся билан икки фарзандини, Вадим ва Давидни тарбияламоқда
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
47 ёшли Руслан Козачок «Порт»нинг Киевдаги офисида — бу депутат Анна Портованинг уруш қатнашчилари ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатувчи проектидир. Козачок кенг кўламли босқиннинг илк кунларида кўнгилли сифатида жангга отланган. У Часив Ярда снаряд парчаси бош чаноғига санчилганида кўзидан айрилган. 10 ой муқаддам у ва рафиқаси Юлиянинг оиласида Изабелла туғилганди. Руслан уни ҳеч қачон кўрмаган
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
Денис Абдулин энди олдинги каби омборхонада ишлай олмайди. Ўтган йили у «Порт»да массажистликни ўрганганди. Энди у ижарага олинган бинода мижозларни қабул қилмоқда ва қачондир ўз студиясини очишга умид қилмоқда
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
Собиқ тату-мастер Руслан Козачок кўзи билан биргаликда ўз касби билан шуғулланишдан ҳам маҳрум бўлган. У энди ким бўлиб ишлашини билмайди — аммо умрида биринчи марта қояга чиқиш спорти билан шуғулланмоқда. Скалодром эгаси уни уйидан клубга олиб келади ва машғулотлар вақтида йўналиш бериб туради
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
Иван Сорок 27 ёшда. У 2022 йил августида, Бахмутдан чекиниш чоғида кўриш қобилиятини йўқотган. 2023 йил кузида Иван Владиславага уйланган: улар 2022 йил апрелида танишишганди, июнда эса Сорок фронтга кетган. Ўтган ойда уларнинг оиласида Святослав туғилди
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images

Россиянинг Одессадаги почта терминалига зарбасидан кейинги ёнғин

Россия қўшини деярли ҳар куни Одесса бўйлаб ракета зарбалари бермоқда ва дронлар билан ҳужум қилмоқда. Бу ҳужумлар нишони энергетика объектлари ва порт инфратузилмалари, турар жойлар ва маъмурий бинолар, саноат корхоналари ҳамда омборхоналар бўлмоқда. Қуйидаги фотоларда — 2024 йил 29 апрел куни йўлланган шундай зарбалардан бири оқибатлари акс этган.

29 апрел куни сортировка депоси ва «Новая почта» бўлими зарбага учради. Почта компанияси ўққа тутиш чоғида йўқ қилинган жўнатмалар учун компенсация тўланишини ваъда қилган.
Одесская ОДА / EPA / Scanpix / LETA
Почта компанияси ходимларидан ҳеч ким ҳалок бўлмаган, жароҳатланганлар ҳам йўқ, аммо Одессада шу куни ракета ҳужуми туфайли 14 киши жароҳатланган
ДСНС Украины / EPA / Scanpix / LETA

Креминна атрофидаги украин ҳарбийлари

Россия қўшини 2022 йил баҳорида Луҳанск области шимолидаги Креминна шаҳрини эгаллаб олганди, кейин эса ушбу шаҳар атрофида жойлашган Серебрянский ўрмончилик хўжалигини эгаллаш учун беҳуда уринишларни амалга оширади. Ушбу ҳудуд учун жанглар турлича интенсивликда икки йилдан буён давом этади. Фронтнинг ушбу участкасида мудофааланаётган украин бўлинмалари қаторида — босқин бошида Мариуполни ҳимоя қилган «Азов» бригадаси ҳам бор. «Азов» 2023 йил августида қайтадан тикланган ва Украина миллий гвардияси маълумотига кўра, «Луҳанск областидаги Серебрянский ўрмончилик хўжалиги ҳудудида жанговар топшириқларни бажаришга киришган».

Украиналик ҳарбийлар ўрмон ҳудудида қуриладиган мудофаа иншоотлари учун ғўла олиб кетмоқда
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Серебрянский ўрмончилик хўжалиги ҳудудида Украина ҚК жангчилари ҳарбий ҳаракатлар оралиғидаги танаффуслар чоғида дам олиши мумкин бўлган ерости истеҳкомлари ҳам қурилган
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг дрон операторлари

Украина қуролли кучлари «Эделвейс» 10-алоҳида тоғ-штурм бригадаси 2016 йилдан Донбассдаги аксилтеррор амалиётларда (АТО) иштирок эта бошлаган. Кенг кўламли босқин бошланганидан кейин бригада Киев областини озод этади, 2022 йил майидан буён Донецк областида жанг қилмоқда. Ҳозирда у ерда фронтнинг Украина қуролли кучлари учун энг муаммоли участкаси жойлашган. Россия қўшини Бахмут ғарбидаги Часив Яр шаҳрини штурм қилишга ҳозирланмоқда — бу тепаликда жойлашган таянч пункти бўлиб, Украина разведкаси раҳбари ўринбосари Вадим Скибицкийнинг ҳисоблашича, ушбу шаҳарни эгаллагач, Россия армияси учун Донецк областининг оккупация қилинмаган сўнгги йирик шаҳарларига йўл очилади.

Донецк областидаги олдинги чизиқ. УКҚнинг «Эделвейс» 10-алоҳида тоғ-штурм бригадаси жангчиси «Лелека-100» дронини учиришга тайёргарлик кўрмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
«Эделвейс» бригадаси ҳарбийси «Лелека-100» дронини учиришдан олдин антенна ўрнатмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Дрон учирилиши
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Оккупация қилинган Попасная

2022 йил баҳорида Россия қўшини Луҳанск областининг Попасная шаҳрини эгаллаб олганди. Шаҳар бир неча ой давом этган шиддатли жанглардан кейин деярли буткул вайрон бўлган.

2022 йил августида ўзини ўзи эълон қилган ЛХР маъмурияти катта эҳтимол билан шаҳарни қайта тиклаб бўлмаслиги, «бундан маъно ҳам йўқлиги»ни маълум қилганди. Ўша йил сентябрида Россия қурилиш вазири Ирек Файзуллин Попаснаяни тиклашдан маъно йўқ бўлган шаҳарлар қаторида келтирди. «Попасная — юз минг кишилик шаҳардан ҳеч нарса қолмаган, у ерда ўз уйларини тарк этишни истамаган етти киши яшайди. Биз ҳозирча у ерда ҳеч иш қилмаяпмиз», — деганди у
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
2024 йил мартида РФ вице-премери, қурилиш комплексига ҳам масъул бўлган Марат Хуснуллин Попаснаяни барибир «тиклаш»га қарор қилишганини айтади. «Қайтишни ва ишлашни истовчиларнинг барчасига шаҳарни тиклашда ёрдам берамиз», — деган Хуснуллин, хусусий сектордаги вайрон бўлган уйлар учун бир квадрат метрига 45 минг рублдан (450 евро атрофида) товон тўланишини ваъда қилиб. «Пул ажратишимиз мумкин, одамлар ўзи қуриши мумкин», — деганди у
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган Попаснаяда 2024 йил майига келиб қанча одам қолгани маълум эмас. РФ ҳукумати билан яқин алоқада бўлган «Халқ фронти» ҳаракати (ОНФ) проваславлар ва юнон-католиклар 2024 йилда 5 май куни нишонлайдиган Пасха арафасида Попаснаяга ширинликлар олиб келди
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Оккупация остидаги Токмак ўққа тутилиши

Украинанинг Запорижжя областидаги Токмак шаҳри 2022 йил мартидан буён Россия оккупацияси остида қолмоқда. Кенг кўламли урушга қадар Токмакда 30 мингдан ортиқ киши яшаган. У ерда ҳозирда қанча одам қолгани — номаълум. 2022 йил 7 май куни «Укринформ» нашри Токмак мэри Игор Котелевский ҳалок бўлганини маълум қилганди. У бу лавозимда 2009 йилдан буён ишлаб келган, 2022 йил баҳорида эса россиялик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ваколатларини топширишдан бош тортган, аммо шаҳарда қолишда давом этганди. «Укринформ»нинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, Котелевский ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Запорижжя областининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти вақти-вақти билан Токмак Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши ва қурбонлар ҳақида хабар бериб туради. 3 май куни регион «губернатори» Евгений Балицкий Украина ҳарбийлари шаҳардаги беш қаватли бинони ўққа тутганини маълум қилди.
 

Евгений Балицкийнинг сўзларига кўра, зарба оқибатида тўрт киши жароҳатланган, икки нафари — оғир аҳволда
Александр Полегенко / TACC / Profimedia

Поклонная тоғида 300 метрлик Георгий лентаси  

3 май куни Москванинг Поклонная тоғидаги Ғалаба паркида «Буюк Ғалаба рамзлари» номли акция ўтказилди. Унинг иштирокчилари 300 метрлик Георгий лентаси ва 1945 йил майида Рейхстаг устида ўрнатилган туғнинг 20 метрлик нусхасини ёйишди. Акция ҳукуматпараст ёшлар ҳаракатлари — «Ягона Россия ёш гвардияси», «Кўнгиллилар ротаси» ва «Юнармия» томонидан ташкиллаштирилган. «Ёш гвардия» раиси Антон Демидов НТВ телеканалига ҳаракат иштирокчилари худди шу лентани Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари — Мариупол, Мелитопол ва Донецк областидаги советлар ёдгорлик мажмуаси ўрнатилган Саур-Могила қўрғонида олиб ўтишганини айтган.

«Ёш гвардия» раиси Антон Демидов НТВ телеканали билан суҳбатда ҳаракат иштирокчилари бу лентани Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари — Мариупол, Мелитопол ва Донецк областидаги Саур-Могила қўрғонида ҳам олиб ўтишганини айтиб берган.
Александр Миридонов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Маросимда 2,5 мингдан ортиқ киши иштирок этди, улар орасида — ҳарбий хизматчилар, кадетлар, юнармиячилар ва кўнгиллилар бор
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид