Венгрия Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантириш учун грант ажратиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия қишлоқ хўжалиги давлат котиби ўринбосари Оскар Окрёш билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ва янги қўшма лойиҳаларни кўриб чиқишдан манфаатдор эканини билдирди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қайта ишлаш маҳсулотлари, жумладан, сабзавот, мева етиштириш, сут ва гўшт маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва сифатини ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба ва технологиялар алмашиш бўйича келишувларга эришилди.
Оролбўйи ҳудудини ободонлаштириш ва Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантириш учун грант маблағлари ва техник кўмак жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Венгрия томони, шунингдек, ҳамкорликни янада батафсил муҳокама қилиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун икки мамлакат делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
23:00 / 23.10.2024