Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экани маълум бўлди
У ўртоқлари билан бирга онасига тегишли машинани рухсатсиз олиб чиқиб кетган ва ўқувчи қизни уриб юборган.
29 апрел куни Самарқанд шаҳрида Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганди.
Ўша куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳри Ўзбекистон кўчасида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчиси бўлган қизни уриб юборган.
“Марказий студия” информацион дастури эфирида берилган лавҳада айтилишича, ўша куни Cobalt бошқарувида 9-синф ўқувчиси бўлган.
У онасига тегишли машинани ўртоқлари билан рухсатсиз олиб чиқиб кетган ва ўқувчи қизни уриб юборган.
Бироқ Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг ҳодисадан 2 кун ўтиб, 1 май куни тарқатган хабарида ҳайдовчининг ҳам ўқувчи бўлгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаганди.
- Бундан олдинроқ Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги талабаларни уриб юборгани, ЙТҲ оқибатида улардан бири шифохонада вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025