Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиби соддалаштирилди
Бунинг учун юридик шахсларга бир ойдан кўп бўлмаган муддатда рухсатномалар берилади.
Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонига мувофиқ электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартибтаомилларини соддалаштирилди.
Бунда юридик шахслар томонидан электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилган ҳолда, 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Энергетика вазирлигининг буйруғига мувофиқ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергоинспекция» қувватлантириш станцияларини тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнларини белгиланган муддатларда келишиб берилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:16 / 08.11.2024
ЕТТБ ва ЕИ Ўзбекистондаги қуёш электр станцияси лойиҳасига маблағ ажратди
16:20 / 17.10.2024
Париж автосалонида “пуфак”ка ўхшаш мини электромобил намойиш этилди
07:50 / 17.10.2024