Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр соҳасида коррупционерлар қайта ишга олиниб, такрор жиноят содир этмоқда — Антикоррупция агентлиги
Соҳада фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган ходимларнинг 26 фоизи муқаддам шу каби жиноятларни содир этгани учун судлангани аниқланган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги ёки Агентлик) тизимида муқаддам судланган шахслар фаолият олиб бораётгани ва яна такрор жиноятлар содир этаётгани аниқланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, соҳада фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари ёки 26 фоизи муқаддам шу каби жиноятларни содир этганлиги учун судланган.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуни 28-моддасида коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, ушбу ходимлар қайта ишга олингани таъкидланмоқда.
Таҳлиллар кадастр соҳасидаги коррупциявий жиноятларнинг аксарияти хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўналишларида содир этилаётганини кўрсатган.
Қайд қилинишича, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича ҳам коррупциявий ҳолатлар мавжуд бўлиб, жумладан, эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни сохталаштириш орқали фуқаролар ҳам, ходимлар ҳам жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари асосан ер ажратиш тартибини бузиш, қонунбузилиши ҳолатларига кўз юмиш, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаслик йўналишларда содир этилгани маълум бўлган. Айниқса, маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияларда кадастр соҳаси ходимлари доимий фаолият олиб бориши натижасида ер ажратиш билан боғлиқ жиноятлар эгалик ҳуқуқини берувчи қарорларни чиқаришга асос бўлувчи (қарор ости) ҳужжатларига турли сохта маълумот ва ёзувларни киритиш, ерларнинг тоифаларини ва эгаларини ўзгартириш каби усулларда содир этилгани аниқланган.
Таъкидланишича, коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилганига қарамасдан, кадастр соҳасида ҳамон коррупциявий омиллар ва хавф-хатарлар сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
10:37 / 17.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори тайинланди
16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди
11:28 / 08.04.2025