Ўзбекистон | 12:01 / 07.05.2024
22055
2 дақиқада ўқилади

Журналист Абдурауф Қоржовов вафот этди

У 1992-2019 йиллар давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясида турли лавозимларда ишлаган, хусусан “Ўзбекистон 24” телерадиоканали бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган.

Фото: yuz.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшида вафот этди.

Абдурауф Қоржовов 1956 йил 21 сентябрда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида таваллуд топган. 1981 йилда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултетини тамомлаган.

У ўз фаолиятини “Ўзбекистон овози” (“Совет Ўзбекистони”) газетасида мусаҳҳиҳ, мухбирликдан бошлади. 1992-2019 йиллар давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг ўз мухбири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир, директор ўринбосари, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатди. 

Абдурауф Қоржововнинг “Йўллар ва манзиллар”, “Табиатнинг мўъжизавий эҳсонлари” китоблари, ҳаммуаллифликдаги “Саҳро бўм-бўш эмас”, “Юрт фарзандлари”, “Хитой Ўзбекистонликлар нигоҳида” каби очерклар тўпламлари нашр этилган.

У 1994 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвонига муносиб кўрилган. Шунингдек, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.

Абдурауф Қоржовов 2020 йилдан буён “Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририятида катта муҳаррир, бўлим мудири, иқтисодий шарҳловчи вазифаларида ишлаб келаётган эди. 

Мавзуга оид