Жаҳон | 16:24 / 07.05.2024
11472
5 дақиқада ўқилади

Херсонда ғарб ёрдамини кутаётган денгиз пиёдалари ва Белгородда зарбага учраган автобуслар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 803-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия мудофаа вазирлиги Ғарбнинг «провокацион баёнотлари ва таҳдидлари»га жавобан тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказилишини маълум қилди.
  • РФ ТИВга Буюк Британия элчиси чақирилди — Дэвид Кэмероннинг Украина Россияга британ қуроллари билан ҳужум қилишга ҳақли экани тўғрисидаги сўзлари учун.
  • Белгород областида дронлар автобус ва автомобилларга ҳужум қилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлиб, 35 киши яраланди.
  • Россияда нефт ва газ соҳаси армия ва қурол ишлаб чиқариш заводлари билан рақобат туфайли ишчи кучи тақчиллигига учрамоқда.
  • Демократларнинг Вакиллар палатасидаги етакчиси Украина мағлуб бўлган тақдирда, АҚШ урушга аралашишга мажбур бўлиши ҳақида гапирди.
  • РФ қўшини Суми областига авиазарба йўллаб, дронлар билан ҳужум қилди. Энергетика инфратузилмаси шикастланган, регионнинг бир қисми электрсиз қолган.

Украина қуролли кучларининг Херсон областидаги артиллериячилари

Херсон областида Украина қуролли кучларининг бошқа бўлинмалари қаторида 37-денгиз пиёдалари алоҳида бригадаси ҳам ҳарбий хизматни ўтамоқда. Бригада 2023 йил бошида, Украина янги қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганида шакллантирилган.

2С1 «Гвоздика» ўзиюрар артиллерия қурилмаларидан 37-денгиз пиёдалари алоҳида бригадаси ихтиёрига ҳам берилган. Март ойида Болгария омборхоналаридаги «Гвоздика»ларни украин ҳарбийларига юбориши хабар қилинганди.
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
«Фокус» нашри 2023 йил майида 37-бригада Американинг Oshkosh M-ATV зирҳли автомобиллари ҳамда французларнинг AMX-10RC русумли «ғилдиракли танклари»ни қабул қилиб олгани ҳақида хабар берганди
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҳукумати бир неча бор ғарблик иттифоқчиларни қуроллар ва ўқ-дориларни етказиб беришни тезлаштиришга чақирганди, ёрдам келиши АҚШ конгресси ярим йил мобайнида ҳарбий ёрдамни молиялаштириш бўйича келиша олмагани туфайли ҳам секинлашганди. Апрел ойига келиб Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси барибир маъқулланди
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Россия давлат нашрлари, жумладан ТАСС агентлиги, 2024 йил февралида 37-бригада Кринки яқинидаги жангларда қатнашгани ҳақида ва гўёки оғир йўқотишларга учрагани ҳақида хабар берганди — бу Украина қуролли кучларининг Днипронинг чап соҳилидаги муҳим плацдарми саналади. Ўшанда РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Кринки «тозалангани» ҳақида эълон қилганди, аммо Украина томони бундай баёнотларни манипуляция ва фактларни сохталаштириш деб атаган.
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images

Донецк областидаги қабристонни миналардан тозалаётган украин сапёрлари

Украиналик сапёрлар бу урушдаги энг шиддатли ҳарбий тўқнашувлар давом этаётган Донецк областидаги аҳоли яшаш манзилларидан биридаги қабристон ҳудудидан миналарни олиб ташламоқда. Мутахассисларнинг баҳоларига кўра, Украина ҳудудини миналардан ва жанглардан кейин портламай қолган снарядлардан тозалаш учун ўнлаб йиллар талаб этилади.

Iryna Rybakova / AP / Scanpix / LETA
Iryna Rybakova / AP / Scanpix / LETA

Константиновка ўққа тутилиши оқибатлари

Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли урушига қадар Донецк областининг Константиновка шаҳрида 70 минг атрофида одам яшаган. Ҳозирда бу ерда қанча одам қолгани бўйича аниқ маълумотлар йўқ. Шаҳар мунтазам равишда зарбалар остида турибди. Россий қўшини Авдийивка ва Бахмут йўналишларидаги гуруҳларини бирлаштириб, Константиновкага шарқ ва жанубдан ҳужум қилишни режалаштирмоқда.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Белгород областида дронлар ҳужуми

Белгород области расмийлари деярли ҳар куни украинларнинг пилотсиз учиш қурилмалари ҳужумлари ҳақида хабар беради, РФ мудофаа вазирлиги ҳисоботида эса регион узра дронлар уриб туширилгани ҳақида маълум қилинади. Област губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, 6 май куни Украина дронлари Борисов районида қишлоқ хўжалиги корхонаси ходимларини олиб кетаётган икки автобусга ҳамда битта енгил автомобилга зарба берган. Етти киши ҳалок бўлиб, 35 киши яраланган.

Вячеслав Гладковнинг Telegram-канали
Вячеслав Гладковнинг Telegram-канали
Вячеслав Гладковнинг Telegram-канали
Вячеслав Гладковнинг Telegram-канали

Мавзуга оид