Ўзбекистон | 17:42 / 08.05.2024
3312
4 дақиқада ўқилади

Франция ва Марказий Осиё журналистлари Тошкентда

Тошкентда 6-8 май кунлари Франция оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш агентлигининг журналистлар учун минтақавий форуми ўз ишини бошлади. Ушбу форумда Марказий Осиёнинг 5 давлатидан 40 га яқин журналистлар, шунингдек, Франциядан ҳам етакчи оммавий ахборот агентликлари ва таҳририятларнинг етакчи мутахассислари ташриф буюрган. Ушбу форумда бир қанча муҳим масалалар муҳокама қилиняпти, шунингдек, гуруҳларда тажриба алмашиляпти ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Абдаллаҳ Малкави "Франcе 24" журналисти: — Мен Франc 24 каналида репортёр ва журналистман, бу канал Франc Медиа Монде гуруҳига киради ва биз бутун дунё миқёсида ишлаймиз.

Форумга келадиган бўлсак, у жуда ҳам яхши ўтяпти, 3 кундан буён ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашяпмиз. Ўйлайманки, бу жуда хам яхши, чунки бутун дунё очилмоқда, биз эса шу очиқ дунёда ҳамкасбларимиз билан мулоқотда бўлишимиз ва биргаликда ишлашимиз керак.

Ўйлайманки, форум доирасидаги ҳар бир мавзу ўзига хос ва муҳим. Медиа саводхонлик ҳақида гаплашдик, нафақат журналистларнинг, балки аҳоли саводхонлигини ошириш ҳақида ҳам гап борди. Бугунги хавфсизлик мавзуси жуда ҳам муҳим бўлди, рақамлашаётган дунёда бизнинг соҳадаги таҳдид ва қийинчиликлар ҳақида гаплашдик. Ўйлайманки, форумда тилга олинган барча мавзулар муҳим бўлди. Айниқса, бугун куннинг биринчи ярмида гаплашилган маълумотлар ва журналистлар хавфсизлиги мавзуси жуда долзарб. Чунки биз жойларда ишлаймиз, шунинг учун ўзимизни ҳимоя қилишни, телефон, компютер, шахсий маълумотларимизни ҳимоя қилишни ўрганишимиз керак. Шунинг учун ҳамма мавзулар муҳим ва долзарб бўлди деб ўйлайман.

Беруний Алимов “Янги медиа таълим маркази” раҳбари: — Бўлиб ўтаётган форум доирасидаги сессияларда биз кўпроқ бугунги кун учун муҳим бўлган, медиа соҳаси учун муҳим ва долзарб бўлган мавзуларда суҳбатлашяпмиз. Турли мавзуларда, шу жумладан, журналист хавфсизлиги, этика масалалари ёки ҳозирги кунда ҳаммамизни ўйлантираётган сунъий интеллект ёрдамида контент тайёрлаш ва бунинг натижасида юзага келаётган фейклар муаммоси деепфейклар муаммоси ва буларнинг олдини олиш қандай детект қилиш қандай қилиб фактчекинг инструментлардан фойдаланиш мумкин — шу ҳақда гаплашяпмиз.

Ундан ташқари, энг муҳим жиҳат шундаки, ҳозирги кунда Марказий Осиёдаги бешта мамлакат ва Франциядан келган мутахассислар гаплашаётганимизда бир нарсани умумий хулоса қилиш мумкинки, қайсидир маънода бизни ўйлантираётган муаммолар, бизнинг олдимизга чиқаётган энг катта муаммолар деярли бир хил. Демак, бу маънода биз биргаликда кураш олиб боришимиз, яъни ўзаро тажриба алмашишимиз керак. Ўзбекистонда журналистикамиз қўлга киритган тажрибани уларга қайсидир маънода ўргатишимиз керак ёки аксинча, улардаги энг илғор тажрибаларни биз ўзимизга қабул қилишимиз керак деб ўйлайман. Энг муҳими, келаётган 2025-2026-йилларда айнан мана шу форматни давом эттириш таклифи бўляпти. Кейинги сафар, масалан, барча Марказий Осиё журналистлар ва медиа экспертларни Тошкентдан кейинги форум маъносида Марказий Осиёнинг бошқа бир пойтахтида ўтказиш режалаштирилган.

Мавзуга оид