Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади
Ижтимоий-гуманитар йўналишларда талабалар қабул қилишни камайтириб, бўшаган квоталарни муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанларга ўтказиш таклиф этиляпти. Шунингдек, квоталарни олийгоҳлар кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади, қабул параметрларини олийгоҳларнинг ўзи белгилайди.
6 май куни президент Шавкат Мирзиёевга олий таълим соҳаси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тақдимот қилинган эди. 8 май кунги матбуот анжуманида бу таклифлар ҳақида маълумот берилди.
Матбуот анжуманида олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори ўринбосари Фарҳод Мирзаев иштирок этди.
Маълум қилинишича, олий таълимдаги давлат буюртмасини шакллантириш бўйича қуйидагича таклифлар ишлаб чиқилган:
- давлат буюртмаси параметрларини амалдаги олийгоҳлар кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқлаш тартиби жорий этилади;
- ижтимоий-гуманитар йўналишларга давлат буюртмаси қисқартирилиб, бу квоталар устувор равишда муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар орасида тақсимланади;
- 2025 йилдан бошлаб давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ва уларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ 4 йиллик давр учун тасдиқланади (амалда 1 йил);
- олийгоҳлар моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, кейинги ўқув йили учун умумий қабул параметрларини (грант ва контрактга ажратмаган ҳолда) бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича шакллантиради;
- давлат буюртмаси асосида грант ўринлари ҳар бир йўналиш учун республика бўйича тўпланган баллар кетма-кетлигига кўра абитуриентларнинг танловига мувофиқ амалга оширилади.
Мавзуга оид
12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади
10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади
09:04 / 10.02.2025