Ўзбекистон | 11:18 / 08.05.2024
1994
2 дақиқада ўқилади

"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Президентнинг 15.02.2024 йилдаги ПҚ-72-сон қарори билан Андижон вилояти Андижон туманида “Ипак йўли” ЭИЗ ташкил этилади.

Бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат бўлган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.

Ҳужжат билан “Ипак йўли” ЭИЗ дирекциясининг тузилмаси ва устави тасдиқланди.

Қуйидагилар “Ипак йўли” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, “Ипак йўли” ЭИЗ иштирокчилари ўртасида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори даражадаги саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш;
  • вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўринлари яратиш.

Мавзуга оид