Ўзбекистон | 09:55 / 10.05.2024
1928
2 дақиқада ўқилади

Энергетика бозорини тартибга солиш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Агентлик бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • агентликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
  • агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари;
  • агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш.

Агентлик энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. У бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.

Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларини  босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш;
  • бозорда рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш;
  • бозорнинг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;
  • бозор иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш, уларнинг лицензия шартларига амал қилишини назорат этиш;
  • 2026 йилдан бошлаб электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш учун ҳамда зарур бўлган бошқа холларда тегишли тарифлар ва тўловлар миқдорларини тасдиқлаш;
  • магистрал ва тақсимлаш электр тармоқларда юзага келадиган технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш ва бошқалар.

Мавзуга оид