Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда антисемитизм туфайли содир этилган жиноятлар сони кўпайди
Германияда антисемитизм туфайли содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар сони 2024 йилнинг биринчи чорагида ўтган йил шу даврига нисбатан кескин ўсди. Бироқ кўрсаткичлар янада ошиши кутилмоқда.
Федерал жиноий полиция бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида Германияда антисемитизм туфайли содир этилган жиноятлар сони кескин ошган. Жумладан, январ-март ойларида мамлакатда 793 та, жумладан, 14 таси зўравонлик қўллаш билан содир этилган ана шундай жиноятлар қайд этилган. Бундай рақамлар федерал ҳукуматнинг бундестагдаги Сўл партия гуруҳи сўровига жавобида келтирилган, деб ёзади 9 май, пайшанба куни Die Welt газетаси сайти.
2023 йилнинг худди шу даврида, бирламчи маълумотларга кўра, антисемитизм туфайли содир этилган жиноятлар ярмидан кўпроғи қайд этилган – 379. Кейинчалик бу кўрсаткич 643 тага етган — ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кўп сонли хабарлар содир бўлганидан бир мунча вақт ўтгач келиб тушган. Бу йил ҳам худди шуни кутиш мумкин, дея қайд этади нашр.
2024 йилнинг дастлабки уч ойида 800 га яқин антисемитистик жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг 385 таси ўнг мафкура тарафдорлари томонидан содир этилган, шу жумладан, 4 та зўравонлик ҳолатлари кузатилган. Яна 245 таси (шундан 3 таси зўравонлик билан боғлиқ) ксенофобия кўриниши сифатида таснифланган.
Гап қонунбузарликларнинг кенг кўламли доираси ҳақида бормоқда - ҳақорат қилиш ва конституцияга зид белгиларни намойиш қилишдан тортиб, хавфли тан жароҳати етказишгача. Жиноий ҳуқуқбузарликларни рағбатлантириш ёки маъқуллаш ҳолатлари ҳам кўп бўлган - булар қаторига, масалан, 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС гуруҳининг Исроилга ҳужумини олқишлаш киради.
Мавзуга оид
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди
09:10 / 24.02.2025