Ўзини Марказий банк ходими деб таништириб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Фуқаро интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банк мутахассис ходими сифатида таништириб, улар ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритган.
Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4,1 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж. интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг мутахассис ходими сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғрилик, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
14:05 / 12.09.2024
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
15:30 / 09.09.2024
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 39 млрд долларга етди. Бу – рекорд кўрсаткич
17:04 / 05.09.2024