Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ ва "свет"дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини расмийлаштирмасликни ваъда қилганлар ушланди
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини расмийлаштирмасликни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Андижон шаҳри электр тармоқлари корхонаси “Бобур” бўлими энергия сотиш гуруҳи муҳандиси Х.К. M.F. МЧЖнинг 20 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига ЭТК “Бобур” бўлими биноси олдида МЧЖ раҳбаридан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Шароф Рашидов туман газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси М.Ш. Нурли йўл кўчасида яшовчи Б.Қ.га хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунасидан абонент рақамисиз фойдаланилганлиги ҳолати бўйича 17,5 млн сўм қарздорлик ҳисобланишини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериши эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025