Жамият | 23:05 / 11.05.2024
23241
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракат қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди

Унинг қилмиши оғирроқ жазони назарда тутувчи модда билан қайта малакаланди.

Наманган вилояти, Янги Наманган туманида яшовчи, 7 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.

Аввалроқ, гумондор И.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, бу 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишни назарда тутар эди.

Бироқ, дастлабки тергов натижасида И.Б. қилмиши Жиноят Кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан қайта малакаланган. 1 май куни эркак процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган. Энди эркакка 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид қилмоқда.

Жиноят иши юзасидан Янги Наманган туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид