Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қонунчилик ҳужжатлари сони қисқартирилади
Ушбу қарорни қабул қилиш зарурати миллий базадаги қонуности ҳужжатларнинг тўлиб кетгани билан изоҳланмоқда.
Ўзбекистон ҳукуматининг 493 та қарори ўз кучини йўқотган деб топилди, уларнинг 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалардан иборат. Бу ҳақда 6 май куни Вазирлар Маҳкамасининг 226-сон қарори қабул қилинган. Қарорнинг мазмуни қонунчилик ҳужжатларини қисқартиришдан иборат.
Ушбу қарорни қабул қилиш зарурати миллий базадаги қонуности ҳужжатларнинг тўлиб кетгани билан изоҳланмоқда. Мисол учун, қонунчилик маълумотларининг Lex.uz миллий базасида 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этган. Таққосланадиган бўлса, Европа давлатларида бундай ҳужжатларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни ташкил этади.
Таъкидланишича, ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг аксарият қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлилларга кўра, уларда, айниқса ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилган. Мисол учун, 2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.
Шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида «Тартибга солиш гилйотинаси» усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда сўнгги 5 йилда 8848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинган.
Қарорда Ўзбекистон ҳукуматининг 493 та (шундан 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилган. Ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади
14:42 / 05.03.2025