20 ёшли йигит Телеграмдан сохта ҳавола жўнатиб бировнинг 11,7 млн сўм пулини ўзлаштирди
Йигит фуқароларга Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб банк карта маълумотларини қўлга киритган ва улардаги пулларни ўзлаштирган.
Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли Б.Р. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 11 млн 719 минг сўм пули номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли Х.З. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.З. интернет фойдаланувчиларига Телеграм орқали турли хил мазмунидаги сохта ҳавола жўнатиб банк карта маълумотларини қўлга киритган ва улардаги пулларни ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
13:34 / 13.10.2024
Андижонда собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатган эркакка жиноят иши қўзғатилди
22:40 / 26.09.2024