Кучли магнит бўрони Ерда қутб ёғдуларини келтириб чиқарди — фотосуратлар
Уни дунёнинг турли чеккаларида кузатиш мумкин.
10 май куни кечқурун Ерда кучли геомагнит бўрони бошланди. Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) Об-ҳаво прогнозлари космик маркази олимлари ушбу ҳодиса интенсивлиги энг юқори даражага (G5) чиқишини тахмин қилишган. Ерда магнит бўрони бундай кучли даражада бўлиши сўнгги бор 2003 йил октябрида кузатилган. Олимлар Ернинг қуйи орбитасида ва Ер юзасида аппаратура фаолиятида узилишлар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирган. Айниқса, алоқа, электр тармоқлари ва навигация — хусусан, GPS-приборлар, энергия тизими объектлари, космик кемалар ва сунъий йўлдош навигациялари таъсирга учраши эҳтимоли юқори. Магнит бўронининг яна бир оқибати шимолий ва жанубий яримшарда кучли ёғдулар ҳосил бўлишидир. Уни дам олиш кунлари дунёнинг турли чеккаларида кузатиш мумкин бўлмоқда.