Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табрик сўзини йўллади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган халқаро анжуман хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги фаоллигини янада ошириши, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстона ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табрик сўзини йўллади.
Давлат раҳбари ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлаган БМТ бош котиби Антониу Гутерришга, БМТ бош котиби ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахусга, БМТ Женева бўлинмаси раҳбари Татяна Валовая ва Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгга миннатдорчилик изҳор қилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган халқаро анжуман хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги фаоллигини янада ошириши, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстона ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.
«Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенат аъзоларининг 25 фоизи аёллардан иборат. Бугун ҳар бир маҳалламизда ҳам уларнинг ўз вакиллари бор. Ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган аёллар сони 205 мингдан ошди. Юз минглаб аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Салкам ярим миллион нафар сингилларимиз иш билан таъминланди. Ҳозирги кунда олийгоҳларда таълим олаётган талабаларнинг ярмидан зиёдини қизлар ташкил этмоқда. Бу борада олиб бораётган тизимли чора-тадбирларимиз халқаро ҳамжамият томонидан ҳам муносиб эътироф этилмоқда. Хусусан, Жаҳон банки индексида Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилгани, очиқ гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та давлат қаторидан жой олгани бизга алоҳида мамнуният бағишлайди», дейилади табрик сўзида.
Давлат раҳбари хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, раҳбарлик қобилиятини ва тадбиркорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқириш, уларга замонавий билим бериш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож аёлларнинг муаммоларини тизимли ҳал қилиш бўйича бошланган ишлар изчил давом эттирилишини таъкидлади.
«Бугунги анжуман натижасида қабул қилинадиган Самарқанд декларацияси асосида келгусида БМТ Бош Ассамблеясининг «Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисида»ги резолюциясининг қабул қилиниши барчамизнинг бу борадаги эзгу интилишларимизнинг ёрқин амалий ифодаси бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга яна бир бор сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, форум ишига улкан муваффақият тилаб қоламан», дейилади табрик сўзи якунида.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024