Ўзбекистон | 13:02 / 14.05.2024
2529
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024» 26-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

16-майга қадар давом этадиган Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида бир қатор муҳим энергетика тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган:

  • «Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ энергетика сиёсатини уйғунлаштириш» пленар сессияси.
  • «Ўзбекистон нефт ва гази - OGU 2024» кўргазмаси ва анжумани.
  • 17- Халқаро «Энергетика, энергия тежамкорлиги, муқобил энергия манбалари - Power Uzbekistan 2024» кўргазмаси.
  • 4-Халқаро энергетика конференцияси.
  • G2B ва B2B учрашувлари.
  • «Youth Energy Congress» доирасидаги тадбирлар.
  • икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимлари.

Энергия ҳафталиги тадбирлари ўз ичига 450 та компания ва брендлар, 50 та спикер, модератор ва 1200 дан ортиқ делегатларни жамлайди. Ушбу тадбирларга бўлган катта қизиқиш иштирокчиларнинг кенг географиясини ҳам белгилаб берди. Хусусан, Австрия, Озарбайжон, Беларус Республикаси, Белгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Грузия, Дания, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Монако, Нидерландлар, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Чехия, Швейцария, Япония каби жами 31 мамлакат иштирок этмоқда.

Шунингдек, нефт-газ ва энергетика секторидаги ёшлар марафони – «UNG-YOUTH MARAFON», «Заковат» интеллектуал ўйини, видеороликлар танлови, «Quvvat» 3D анимацион мультфильмлар серияси тақдимоти, мутахассисларнинг IT салоҳияти ҳакатони, энг яхши стартаплар ва инновацион таклифлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Ахборот хизмати

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид