Иқтисодиёт | 08:18 / 14.05.2024
11702
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда топ-20 йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди 

2024 йил январ-апрел ойларида 2187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.

Фото: НКМК

Ўзбекистонда топ-20 йирик солиқ тўловчилар тўғрисида маълумот берилди. 

Fiskal tahlillar Telegram-каналига кўра, 2024 йил январ-апрел ойларида 2187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.

Шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғи келади. 

Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича “Навоий кон металлургия комбинати” етакчилик қилмоқда – 7,7 триллион сўмдан зиёд. 

2,5 триллион сўмдан зиёдроғи хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. 

Мазкур рейтингда “Уз BAT” – 843 миллиард сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган.

Аввалроқ қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 090 та юридик шахс томонидан 2024 йил январ-март ойларида 2,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид