Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тинимсиз отишмоқда. Снарядлар кеча-ю кундуз учиб келади». Вовчанск аҳолиси ўқлар ёмғири остида эвакуация қилинмоқда
Украинада урушнинг 810-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Путин РФ хавфсизлик кенгашининг янги таркибида илк йиғилишни ўтказди. Сергей Шойгу унда котиб сифатида иштирок этди.
- Дания бош вазири F-16 қирувчилари украин ҳарбийлари ихтиёрига яқин бир ой ичида келиб тушишини маълум қилди.
- Украина ҚК бош штаби Россия Харкив йўналишида тактик ютуқларга эришгани, Вовчанск учун жанглар кетаётгани ҳақида хабар қилди.
- Украина хавфсизлик хизмати Киевда 9 май куни теракт уюштиришга тайёргарлик кўришда гумонланаётган «ГРУ агентлари» қўлга олингани ҳақида маълум қилди.
- Белгород ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан яна етти киши яраланди.
- Россия ФХХ «Яндекс»нинг собиқ ходими «давлатга хиёнат»да гумонланиб ушланганини маълум қилди. Уни Украина қуролли кучларига маблағ ўтказиб беришда гумонлашмоқда.
- The Wall Street Journal нашри аниқлашича, украинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ракеталарнинг фақат 30 фоизини уриб туширмоқда. Уларнинг самарадорлиги кескин тушиб кетган.
Кун кадри. Волчанскдан эвакуация
Россия қўшини Харкив областида юриш қилишда давом этмоқда. Украина қуролли кучлари бош штаби 13 май тонгида Россия қўшини Харкив области шимолидаги Вовчанск шаҳри учун жангларда «тактик ютуқларга эришгани» ҳақида маълум қилганди, аммо шу куни кечга келиб украин ҳарбийлари РФ қуролли кучларини чекинтиргани ва шаҳарнинг шимолий чеккаларида «тозалаш ишлари олиб борилаётгани»ни маълум қилди.14 май тонгидаги маълумотларга кўра, ушбу юриш туфайли Харкив областида 7000 дан ортиқ киши эвакуация қилинган, жумладан Вовчанск шаҳри жойлашган Чуҳийив районини 2000 киши тарк этган.
Вовчанск аҳолиси эвакуация қилинишига гувоҳ бўлган украиналик журналистлар одамлар тўхтовсиз давом этаётган зарбалар остида олиб чиқилаётганини айтишган. «Катта эҳтимол билан, бизнинг уйдан ярим километр нарида автоматлар орқали жанглар кетмоқда. Қандайдир ҳарбий буйруқлар бақириб айтилаётгани эшитилади, тўхтовсиз ўқ узилади. Тун-у кун снарядлар учади», — деган 24 каналига маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Константин.
Мудофаани ёриб ўтганида россиялик ҳарбийлар турар жойлар бўйлаб ўт очишади. «Нега? Мен кимга ёмонлик қилдим? Мен шунчаки уйда ўтиргандим ва эшикларга қарата ўт очишди», — деган журналистларга жабрланувчилардан бири Руслан.
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Марйинка яқинида украинларнинг «Град» тизими
РФ қўшини нафақат Харкив областида, балки Донецк областида ҳам юриш қилишга интилмоқда. Бу ҳудудда украин жангчилари РФ қўшини январ ойида бир неча ойлик жанглардан кейин эгаллаб олган Марйинка шаҳри яқинида позицияларни ушлаб турибди. Фронтнинг бу участкасида жанг қилаётганлар орасида советлар даврида ишлаб чиқарилган «Град» баравар ўт очиш реактив тизимларидан фойдаланаётган украин артиллериячилари ҳам бор. «2-3 дақиқа ичида диққатни жамлаш ва тайёр туриш лозим: йўлга чиқамиз, келамиз ва йўқ қиламиз», — деган Current Time учун интервюда украиналик ҳарбийлардан бири «Град» тизими ишлаши ҳақида.
Россия армиясининг Донецк атрофидаги вертолётлари
10 йил муқаддам россияпараст айирмачилар Украинанинг Донецк ва Луҳанск областларининг ўз назорати остидаги қисмларида «ДХР ва ЛХР тақдирини ўзи белгилаш бўйича референдумлар» ўтказганди. Ўша вақтда Украинанинг аҳоли сони бўйича бешинчи энг йирик шаҳри бўлган Донецк ДХР назоратига ўтганди.
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
Белгородда қулаган уй олдида стихияли мемориал
Россиянинг Украинага босқини бошланганидан буён мунтазам равишда ўққа тутиб келинаётган Белгород шаҳрида 12 май куни Шчорса кўчасидаги ўн қаватли уйлардан бирининг подъезди қулаб тушди. Россия мудофаа вазирлиги уй украинларнинг шаҳар устида уриб туширилган «Точка-У» ракетаси парчалари тушиши оқибатида вайрон бўлганини маълум қилган. Украина ҳукумати Белгороддаги ҳодиса юзасидан расман муносабат билдирмаган, ижтимоий тармоқлард ва телеграм-каналларда, портлаш уй ертўласида рўй бергани ёки бино устига россияликлар авиабомбаси тушиб кетгани ҳақида версиялар тарқалган. Воқеа жойида асосий қидирув-қутқарув ишлари 13 май тонгида якунланди. Белгород области расмийлари дастлаб 15 киши ҳалок бўлганини хабар қилганди, аммо 14 майга келиб харобалар остида яна икки киши жасади топилгани маълум бўлди.
Павел Колядин / ТАСС / Profimedia
Павел Колядин / ТАСС / Profimedia
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025