Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди
Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида қутқарувчилар тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди.
2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида 2 ёшли боланинг ҳаёти қутқариб қолинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.


Мавзуга оид
17:03 / 20.05.2025
Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?
15:49 / 27.04.2025
Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган 3 ёшли бола қутқарилди
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
14:14 / 22.02.2025