Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган газ-заправка аниқланди
МЧЖ масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган компрессор агрегатларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 2,7 млн кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Риштон туманида 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, Риштон туманида фаолият юритувчи F.M. МЧЖнинг масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган компрессор агрегатларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 2,7 млн кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 3,6 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
09:54 / 11.05.2025
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
13:56 / 02.05.2025