Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия университетига 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Фуқарони танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4000 доллар олган шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Чирчиқ шаҳрида жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро С.З. фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда
15:26 / 29.04.2025
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти такомиллаштирилади
09:40 / 17.04.2025