Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онкология марказига танлов асосида профессионал бошқарувчи компания жалб этилади
Марказ ИТБ маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 30,97 млн доллар бўлган 130 турдан ортиқ замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказини самарали бошқариш тизимини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказини самарали бошқаришни ташкил қилиш, давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида замонавий янги бино-иншоотлар комплекси барпо этилиши ҳамда қурилиш ишлари 2024 йил II чорак охиригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Марказ президентнинг «Ислом тараққиёт банки иштирокидаги «Ўзбекистон онкология муассасаларини модернизация қилиш (II чорак)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 30,97 млн доллар бўлган 130 турдан ортиқ замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши режалаштирилган.
Марказнинг жорий фаолиятини бошқариш учун танлов асосида профессионал бошқарувчи компания жалб этиш белгиланмоқда.
Қарор билан:
етакчи хорижий компаниялар, тиббиёт муассасалари тажрибаси ҳамда экспертлар таклифлари асосида бошқарувчи компанияни жалб этиш бўйича танлов шартларини ишлаб чиқиш;
тиббиёт соҳасидаги муассасалар, клиникалар ва марказларни бошқариш соҳасида тажрибага эга, жумладан хорижий бошқарувчи компаниясини электрон-аукцион воситасида танлов ўтказган ҳолда жалб этиш белгиланмоқда.
Ушбу қарорнинг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб этмайди.
Мавзуга оид
15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
10:41 / 16.01.2025
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига бош шифокор тайинланди
11:00 / 15.10.2024
Ўзбекистон ва Венгрия саратон касаллигини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилади
14:31 / 19.07.2024