Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт марказидаги кўчалардан бирида транспорт қатнови бир томонлама чекланади
Шота Руставели - Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур - Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели - Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур - Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар транспорт воситалари қатнови қисман бир томонлама вақтинча чекланади.
Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.