Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга сармоя киритади
Венгрияда инвестиция ва венчур капитали соҳасида илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори Акром Умаров Венгрияга сафари давомида Обуда университети профессори Чаба Арендаш билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Обуда университети Венгриянинг венчур капиталининг асосий маркази ҳисобланади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли ишбилармонлик ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция ва венчур капитали соҳасида илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Музокаралар натижасида Обуда университети томонидан венчур капитали соҳасида тақдимот ўтказиш, Венгрия томонининг Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга сармоя киритиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025