Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳаж-2024» мавсумида Uzbekistan Airways 15 мингдан ортиқ зиёратчини Мадинага етказади
Зиёратчиларни Саудия Арабистонига етказиш учун 124 та чартер қатновини амалга ошириш режалаштирилган.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан биргаликда «Ҳаж-2024» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширади.
23 майдан 7 июнга қадар Ўзбекистоннинг 10 та минтақавий халқаро аэропортларидан, хусусан, Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганчдан зиёратчилар Мадина шаҳрига етказилади.
Жиддадан Ўзбекистонга қайтувчи парвозлар эса 22 июндан 12 июлга қадар бажарилиши режалаштирилган.
Қайд қилинишича, авиакомпания 124 та чартер қатновини амалга ошириш ва 15 130 нафар зиёратчини ташиши режалаштирилган. Барча авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Таъкидланишича, республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар иссиқ нонушта билан таъминланади. Парвоз давомида эса Ўзбекистон Мусулмонлари идораси талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган махсус таомлар тарқатилади.
Мавзуга оид
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
23:39 / 30.11.2024
Uzbekistan Airways тўққиз ойда 477,1 млрд сўм соф фойда кўрди
21:14 / 29.11.2024
Тошкент ва Лоҳур ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди
21:10 / 10.11.2024