Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари томонидан Шенген визаси учун берилган аризалар ва рад этишлар сони маълум бўлди
ЕИ маълумотларига кўра, ўтган йили ўзбекистонликлар томонидан 46 мингдан ортиқ ариза топширилган.
2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари Шенген визасини олиш учун 46 503 та ариза топширди, деб хабар қилди Европа комиссияси.
Маълумотларга кўра, 16,5 фоиз ҳолатда Ўзбекистон фуқароларига рад жавоби берилган. Қабул қилинган аризалар сони 38 333 тани ташкил этади.

2022 йилга нисбатан рад этишлар улуши 0,4 фоизга ошган, бироқ ўшанда 39 509 та ариза берилган.

Умуман олганда, ўтган йили Европа Иттифоқи мамлакатлари ва унга алоқадор Шенген давлатлари консулликларига қисқа муддатли визалар учун 10,3 миллиондан ортиқ ариза келиб тушган. Бу 2022 йилга (7,5 миллион) нисбатан 37 фоизга кўп, аммо 2019 йилги пандемиядан олдинги сўровлар сонидан (17 миллион) кам.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025