Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Ўзбекистон маданиятидан фахрланиш туйғусини уйғотадиган филмлар экран юзини кўришига умид билдирди
Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмлар яқин келажакда экран юзини кўришига умид билдирди.
“Кеча Президентимиз бошчилигида миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этдик”, деб ёзди у.
Қайд этилишича, тадбирдан сўнг Миллий эстрада санъати институти ҳамда Кино саройига ташриф уюштирилди.
Давлат раҳбари ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистон, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидлади.
“Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай филмлар экран юзини кўради”, дейди Саида Мирзиёева.








16 май куни Тошкентда Ботир Зокиров мемориал музейи очилди. Тантанали очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 22 декабр куни Президент раислигида ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида маҳаллий ижодкорларга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрлар учун замонавий шароитлар яратиш вазифалари белгилнганди.
Мавзуга оид
10:51 / 24.05.2025
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
20:52 / 18.05.2025
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
20:35 / 16.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
17:21 / 14.05.2025