Ўзбекистон | 07:32 / 18.05.2024
6099
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти тоғли ҳудудларида сел келиши кузатилди 

Наманган вилояти Поп туманининг тоғли ҳудудларида сел келиши кузатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Кеча, 17 май куни Наманган вилояти ҳокими — фуқаро муҳофазаси бошлиғи Шавкат Абдураззоқов фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва бошқа мутасаддилар иштирокида мазкур ҳудудда бўлиб, селдан кейинги ҳолат билан танишди.   

Вилоят раҳбари жойларни кўздан кечириб, масъулларга сув-селдан талафот кўрган жойлар бўйича тезкорликда бажарилиши зарур бўлган масалаларда топшириқлар берди. 

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари тингланиб, озиқ-овқатга эҳтиёж сезган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.

Мавзуга оид