Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда нефт ва газ саноати соҳасида халқаро тадбир ўтказилди
Тошкентда нефт ва газ саноати мутахассислари учун ҳар йили ўтказиладиган йирик тадбир 26-халқаро “O‘zbekiston neft va gazi – OGU 2024” кўргазмаси ва анжумани бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ўз ичига 450 та компания ва брендлар, 50 та спикер, модератор ва 1200 дан ортиқ делегатларни ҳамда 31 та мамлакатни жамлади.
Анъанага мувофиқ кўргазма “UNG-YOUTH MARATHON” югуриш мусобақаси билан бошланди. Соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш ва спортни ёшлар ҳаётининг бир бўлагига айлантириш мақсад қилинган тадбирда соҳада меҳнат қилаётган 500 нафарга яқин ходим иштирок этди. Унга кўра, 3,9 км масофага югуриш бўйича беллашилди. Маррага биринчилардан бўлиб етиб келган 6 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб уларга эсдалик совғалари топширилди.
Марафондан сўнг, 26-халқаро кўргазма ўз ишини бошлади. Бунда Энергетика ҳафталигининг асосий воқеаси "Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ энергетика сиёсатини уйғунлаштириш" ялпи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Баҳодиржон Сиддиқов, Озарбойжон Республикаси давлат нефт компанияси - “SOCAR” президенти Ровшан Наджав ва қатор нефт ва газ компанияларининг раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Masdar компанияси бош ижрочи директори Абдулазиз Алобалди Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди:
“Биз Ўзбекистонда 2019 йилдан бери фаолият юритиб келяпмиз ва бу ерни иккинчи уйимиз сифатида кўрамиз. Мамлакатингизда сармоя киритган илк лойиҳамиз 100 мегаватт қувватга эга “Нур Навоий” лойиҳаси бўлиб, у қуёш энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган Ўзбекистондаги илк лойиҳалардан бири эди. Ўтган йили эса 500 мегаватт қувватга эга Зарафшон шамол электр станциясини ишга туширдик ва у ҳозирда тармоқларга яшил энергия етказиб бермоқда. Бундан ташқари Самарқанд, Жиззах ва Шерободда яна 3 та қуёш электр станцияларини барпо этдик. Ҳозирда биз Бухоро ва Жиззахда қўшимча станциялар қуриш устида ишлаяпмиз, умид қиламизки, бу борада имкониятлар янада кўпаяди”, - деди у.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасаруфидаги корхоналарда фаолият олиб борувчи ёш мутахасислар ўртасида заковат интелектуал уйини ўтказилди, унда 27 жамоа узаро беллашди. Биринчи ўринни “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси, иккинчи ўринни Шўртан газ-кимё мажмуаси, учинчи ўринни , “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамолари эгаллади.
Шунингдек “O’zbekiston neft va gazi – “OGU 2024” халқаро кўргазмаси доирасида “UNG HAKATON 2024” тадбири ташкил этилди. Бу мусобақада нефт ва газ обйектларида фаолият олиб бораётган 100 яқин ёш кадрларнинг дастурлаш бўйича салоҳиятларини намойиш этиш учун ноёб имконият бўлди.
Танлов шартларига кўра, иштирокчиларга “UNG VOLUNTEER” волонтёрлик сайтини яратиш топшириғи берилди. Уч кун давомида ходимлар маълумотлар базаси билан ишлаш, замонавий трендларга мос сайтнинг умумий дизайнини яратиш, анимация ва эффектлар яратиш устида иш олиб борилди.
Мусобақанинг учинчи куни финалчилар ўзларининг ишларини ҳакамлар ҳайъати олдида намойиш этди ва унда сайтнинг дизайни, ғоянинг ўзига хослиги, фойдаланувчи учун қулайлигига эътибор қаратилиб ғолиб топилган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, халқаро кўргазмада болалар ва мактаб ўқувчилари учун “QUVVAT” 3D анимасион мултсериалининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу мулцериалнинг ҳар бир қисмида сув, газ ва электр энергиясини тежаш ва ундан унумли фойдаланиш тарғиб қилинади. Бу билан “QUVVAT” мултсериали орқали ёш келажак авлодда тежамкорлик тушунчасини ошириш мақсад қилинган.
Халқаро кўргазма доирасида ҳорижий “CNODC”, "HoneyWell UOP”, "Haldor Topsoe”, АҚШнинг "McKinsey & Company” компаниялари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари Илмий институтлар ўртасида келишувлар имзоланди.
Реклама ҳуқуқи асосида