Самарқандда мактаб ўқувчисини “самосуд” қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
У ўқувчини мактабдан олиб чиқиб кетиб ургани ва сочини олиб, қошини куйдиргани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда 30 ёшли шахс Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги 20-мактабга келиб, ўқувчилардан бирини олиб чиқиб кетгани, сўнг уни уриб елкасини синдиргани, боланинг сочини кесиб, қошини куйдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
У бу ишни ўқувчи синглисига ҳазиллашган болани жазолаш мақсадида амалга оширгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йил 18 май куни ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:54
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024