Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Раисий ўлимига алоқадорлигини рад этди
«Бу биз эмас эдик», деди исми сир қолишни истаган исроиллик амалдор.
Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёт ҳалокатида ҳаётдан кўз юмишига Исроилнинг алоқаси йўқ. Бу ҳақда 20 май куни Reuters агентлигига берган изоҳида исроиллик юқори мартабали мулозим айтди.
«Бу биз эмас эдик», деди исми сир қолишни истаган амалдор.
Иброҳим Раисий 19 май оқшомида вертолётнинг «фавқулодда қўниши» оқибатида ҳалок бўлди. Эроннинг Mehr агентлиги маълум қилишича, давлат раҳбари «хизмат ва Эрон халқи олдидаги бурчини бажараётиб, бахтсиз ҳодисага учради ва шаҳид бўлди».
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт Озарбойжон чегараси яқинидаги ўрмонли тоғга қулаган. Қайд этилишича, фалокатга об-ҳаво ҳам сабаб бўлиши мумкин – Эрон расмийлари ҳалокат жойини аниқлашга уринганида туман, шамол ва кучли ёмғир тўсқинлик қилганини маълум этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025