Ўзбекистон | 07:12 / 20.05.2024
18061
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Эронга Иброҳим Раисий бўлган вертолётни топишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди

Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбойжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнишни» амалга оширди. Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон ТИВ зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 

Фото: ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Вазирлик ушбу маълумотни чуқур ташвиш билан қабул қилгани айтилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.

“Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз”, дейилади ТИВ муносабатида.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдирди.

19 май, якшанба куни бортида Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Озарбойжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнишни» амалга оширди. 

Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, вертолёт қулаган ҳудудда туман тушган, шунингдек, у ерда ҳам ёмғир ёғмоқда, бу эса автомобиллар ва одамларнинг ўтишини қийинлаштирган лойга сабаб бўлган. Вертолётни қидириш давом этмоқда.

Мавзуга оид