Жаҳон | 16:21 / 20.05.2024
12690
5 дақиқада ўқилади

Россия Харкивдаги дам олиш базасини ўққа тутди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 816-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Қора денгизда россияликларнинг «Ковровец» номли тралчиси (денгиз остини миналардан тозаловчи кема) чўктириб юборилгани ҳақида хабар берди. Россия томони расман изоҳ бермаган.
  • Украинларнинг пилотсиз учиш қурилмалари Краснодар ўлкасидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди, шундан кейин мазкур корхона фаолияти тўхтаган. Шунингдек, Ленинград областидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум уюштирилган.
  • Россия қўшини Харкив чеккасидаги Черкасская Лозовая қишлоғида жойлашган дам олиш базасига ҳужум қилган. Етти киши ҳалок бўлиб, яна 28 киши жароҳат олган.
  • Белгородда дрон портлаши оқибатида 11 ёшли қиз жароҳатланган, у шифохонага ётқизилган.

Харкив областида дам олиш базаси ўққа тутилиши

Россия қўшини 19 май куни соат 11:00 атрофида Харкив областидаги Черкасская Лозовая қишлоғида жойлашган дам олиш базаси бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Тахминан 10 дақиқа ўтиб базага яна бир ракета учирилган. Регион раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, қишлоқ «Искандер-М» ракета комплексидан ўққа тутилган. Аввалига беш киши ўлими ҳақида хабар берилганди, кейин эса Харкив области прокуратураси шифохонада жабрланганлардан яна бири — 68 ёшли эркак вафот этганини маълум қилди. 20 май куни яна бир киши жасади топилди — 51 ёшли эркак бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганди.

Черкасская Лозовая қишлоғидаги дам олиш базасида вайронгарчилик
Evgeniy Maloletka / AP/ Scanpix / LETA
Харкив области раҳбари Олег Синегубов 20 май куни тонгида берган маълумотга кўра, зарба оқибатида тез ёрдам хизматининг икки ходими ҳам жароҳатланган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив области прокуратураси Украина жиноят кодексининг уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш ҳақидаги модда бўйича текширув бошлаган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив областидаги дам олиш базасида ракета зарбаси қурбонларидан бирининг жасади
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкив области прокуратурасига кўра, қурбонлар орасида — ҳомиладорликнинг еттинчи ойида бўлган аёл ҳам бор
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Дам олиш базаси ходимларидан бири — 51 ёшли ишчи — бир кундан ортиқ вақт давомида бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганди. Зарба вақтида у балиқ овлаётган бўлган, унинг жасадини 20 май куни ғаввослар топишган, деб хабар беради област прокуратураси.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

РФ қуролли кучларининг Херсон областидаги артиллерияси

Россия қўшини фронтнинг бир қанча участкалари бўйлаб юриш қилмоқда. Украина мудофаа вазирлигига яқин ҳисобланган DeepState манбасига кўра, РФ қўшини Донецк, Запорижжя ва Харкив областларида ўнга яқин аҳоли яшаш манзиллари йўналишида ҳаракатланмоқда. Жанглар Россия қўшини қисман эгаллаган Херсон областида ҳам давом эттирилмоқда.

Херсон областида Россия қўшинларининг «Днепр» гуруҳи жойлаштирилган
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia
«Днепр» жангчилари бошқа қуроллар қаторида 2А36 «Гиацинт-Б» йирик калибрли замбараклардан ҳам фойдаланмоқда
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia
Россия қўшини «Гиацинт-Б» қуролларидан Херсон шаҳрини ҳам ўққа тутиб келмоқда
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia

Харкивда донорлардан қон йиғилиши

Донорлар қон топшириши — жанг майдонида жароҳатланган ҳарбийлар ёки ҳарбий ҳаракатлардан жабр кўрган тинч аҳоли вакилларига ёрдам кўрсатиш усулларидан биридир. Қон топшириш пунктлари фаолияти бутун Украина бўйлаб, жумладан айни вақтда Россия қўшини мунтазам равишда зарба бераётган Харкивда ҳам йўлга қўйилган. «Сиз қонингиз билан жанг қилишингиз мумкин», — Харкивдаги Қон марказининг инстаграмдаги саҳифасида шундай шиор ва қуйидаги суратлар келтирилган.

Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид