Ўзбекистон | 19:30 / 22.05.2024
7894
1 дақиқада ўқилади

Санъат институтига ректор тайинланди

Президент администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритиб келган Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори этиб тайинланди.

Фото: Маданият вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. 

Нодирбек Сайфуллаев тайинловга қадар, Президент администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди. 

Шунингдек, у 2019-2022 йилларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори бўлиб ишлаган. 

Ташкилий масала кўрилган йиғилишда янги раҳбарни Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов жамоага таништирди. Шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ҳам йиғилишда иштирок этди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид