Ўзбекистон | 12:04 / 22.05.2024
3167
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қозоғистон президенти томонидан қабул қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегацияси ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Остонага ташриф буюрган эди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этаётган бошқа делегациялар раҳбарлари билан биргаликда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан қабул қилинди.

"Ҳамкасбларим билан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев жаноби олийлари томонидан қабул қилиндик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Қозоғистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитни ҳар томонлама мазмунли ўтказиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар қайд этилди.

Ўзбекистоннинг турли даражадаги вакиллари ШҲТ тузилмаларининг барча йиғилишлари, шунингдек, анжуманлар, форумлар ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегацияси 20 май куни ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташриф буюрган эди.

Мавзуга оид