Иқтисодиёт | 08:30 / 22.05.2024
11884
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади – 3,9 млрд доллар. 

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмасида улуши мос равишда 3,8 млрд доллар ва 1,2 млрд доллар бўлган Россия ҳамда Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Туркия – 920,2 млн;
  • Корея – 695 млн;
  • Франция – 386,4 млн;
  • Германия – 345 млн;
  • Афғонистон – 308,6 млн;
  • Туркманистон – 288,5 млн;
  • Ҳиндистон – 270,3 млн.

Мавзуга оид