Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодировнинг 18 ёшли ўғли 3 ой ичида иккинчи марта вазир бўлди
Аҳмат Қодиров спорт вазири лавозимини эгаллади. У бунгача ёшлар ишлари вазири эди.
Чеченистон ёшлар ишлари бўйича вазири лавозимини 2024 йил февралидан бери эгаллаб келаётган Аҳмат Қодиров республиканинг спорт вазири лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Рамзон Қодиров ўзининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.
Ёшлар ишлари бўйича вазир лавозимини эса Рамзон Висмуродов эгаллади. У бунгача “Аҳмат” спорт клуби директори эди.
Бунгача спорт вазири сифатида ишлаб келган Исо Ибрагимов эса Чеченистон президенти администрацияси раҳбари лавозимига ўтказилган.
Маълумот учун, Аҳмат Рамзон Қодировнинг катта ўғли. У 18 ёшда. Жорий йилнинг февралида Чеченистон ёшлар ишлари вазири этиб тайинланганди. Бу лавозимгача эса Аҳмат Қодиров Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
Аҳмат, шунингдек, Россия болалар ва ёшлар ҳаракатинг Чеченистондаги ҳудудий кенгаши раиси ҳам бўлган.
Мавзуга оид
20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади
18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
19:41 / 23.04.2025
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади
08:29 / 09.04.2025