Ўзбекистон Каспий денгизида газ қазиб олиш бўйича «Шоҳденгиз» лойиҳасига қўшилиши мумкин
«Ўзбекнефтгаз» Озарбойжонда газ қазиб олиш лойиҳасига қўшилиши мумкин, дея маълум қилди Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов. Гап Каспий денгизидаги «Шоҳденгиз» лойиҳаси ҳақида кетмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси Каспий денгизининг Озарбойжон шелфидаги «Шоҳденгиз» газ конденсати лойиҳасига кириши мумкин.
Бу ҳақда сешанба куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Губада бўлиб ўтган Озарбойжон-Ўзбекистон минтақалараро II форуми доирасида журналистларга маълум қилди.
«Биз SOCAR компаниясини таклиф қиламиз ва у билан Ўзбекистондаги нефт ва газ қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиши ҳақида гаплашамиз. Озарбойжонда мавжуд «Шоҳденгиз» лойиҳасида улуш асосида иштирок этиш музокаралар мавзусидир», - дея тушунтирди у.
Қудратов яқин ойларда «Ўзбекнефтгаз»нинг «Шоҳденгиз»га кириши бўйича ҳужжатлар имзоланишига умид билдирди.
«Бизнинг ушбу лойиҳадаги иштирокимиз чет эллик маслаҳатчи иштирокида жиддий молиявий ва ҳуқуқий экспертиза талаб қилади», деди у.
«Шоҳденгиз» лойиҳаси 1996 йилдан бери амалга ошириб келинмоқда. 2013 йилда «Шоҳденгиз» конини ўзлаштириш бўйича келишув 2046 йилгача узайтирилди.
Ҳозирги вақтда лойиҳа иштирокчилари bp (ишлаб чиқариш оператори - 29,99 фоиз), Lukoil (19,99 фоиз), TPAO (19 фоиз), NİKO (10 фоиз), SGC Upstream (Озарбойжон манфаатларини ифодалайди, 21,02 фоиз) ҳисобланади.
«Шоҳденгиз»нинг захиралари 1,2 триллион куб метр газ атрофида баҳоланган, ҳозиргача ушбу манбанинг 20 фоизга яқини қазиб олинди.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024