Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашди
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорликни барча соҳаларда бойитишга келишиб олинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ТИВда АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея билан учрашди.
"Вазирликда АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея хоним билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Икки томонлама кун тартибидаги қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорликни барча соҳаларда бойитиш, айниқса, халқ учун энг қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинди.