Ўзбекистон | 16:59 / 24.05.2024
7698
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Оff-road кроссоверлар орасидаги янги жиддий рақиб: HAVAL DARGO Ўзбекистон бозорига чиқмоқда

Фото: HAVAL

2024 йил июн ойининг охиридаёқ ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан дунёдаги машҳур HAVAL DARGO йўлтанламас автомобилининг тақдимоти ва сотувлари бошланиши режалаштирилган. Ушбу замонавий ва технологик автомобил ҳайратланарли техник хусусиятларга ва бой жиҳозланишга эга.

Бугунги кунда HAVAL DARGO ўзининг бозордаги мавжудлигини муваффақият билан исботлай олди. Хусусан, қўшни Қозоғистон ва Россияда мамлакатларида олдинги DARGO Х моделига бўлган талаб юқоридир. Ажойиб хусусиятлари ва Ўзбекистон бозоридаги жозибадор нарх сиёсати туфайли автомобил жиддий рақобатчига айланиши мумкин бўлиб, бу эса уни харидорларнинг кенг доирасини ўзига жалб қилишига имкон яратади. Мазкур автомобил қулайлик, хавфсизлик ва универсалликни қадрловчилар учун идеал танловдир. Шаҳардан ташқаридаги оилавий саёҳат ёки кундалик иш сафари бўладими – HAVAL DARGO ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр.

Автомобилнинг ўлчамлари ҳайратлидир: узунлиги – 4620 мм, кенглиги – 1890 мм (ён оёқ қўйгичлар билан 1910 мм), баландлиги – 1780 мм. Ғилдирак базаси 2738 мм га, йўл сатҳидан баландлиги эса – 200 мм тенг бўлиб, бу унга ажойиб ўтувчилик қобилиятини таъминлайди.

Йўлтанламаснинг капоти остида турбопуркалишли ва ёқилғини бевосита пуркалишига эга бўлган 4 цилиндрли бензинли двигател ўрнатилган. Қувват агрегатнинг иш ҳажми – 1998 куб. см, максимал қуввати эса 5600-6300 айл/дақ.да 192 от кучига етади. Максимал айлантирувчи моменти – 1500-4000 айл/дақ. диапазонида 320 Нм га тенг. Трансмиссияси 7 босқичли роботлаштирилган қўшалоқ уланмали узатмалар қутиси орқали таъминланган. Тўлиқ приводли 4WD трансмиcсияси автомобилга йўлсиз жойларни осонгина кечиб ўтишга имкон беради. Шунингдек, Маkferson типидаги мустақил олд ҳамда икки дастакли мустақил орқа подвескалар ҳам йўлтанламаслик характеристикаларини таъминлайди.

HAVAL DARGO йўлтанламас автомобилининг асосий афзалликларидан бири бу – унинг барча йўловчилари учун салонда максимал даражадаги қулай муҳитнинг яратилишидир. Мазкур муаммони инновацион технологиялар ва пухта ўйланган опциялар муваффақиятли ҳал этмоқда.

Масалан, PREMIUM комплектациясидаги люкли панорамик том салонни табиий ёруғлик билан тўлдириб, ички маконни визуал равишда кенгайтиради. Ҳавони тозалаш ва ионлаштириш функциясига эга икки зонали иқлим назорати, микроклиматнинг оптимал ҳароратини ва тозалигини таъминлаш имконини беради. Ҳайдовчи ва олд йўловчилар учун нафақат шинам кўринишга эга бўлган, балки ҳатто узоқ саёҳатларда ҳам ён томондан ажойиб тарздаги қўллаб-қувватловни ҳамда «олувчи» қулайликни таъминловчи табиий, тешикли чармдан таёрланган ўриндиқлар кўзда тутилган. Шу билан бирга, ҳайдовчининг ўриндиғи 8 та электр созламалар, шу жумладан бел таянчи созламасига ҳам эгадир, олд йўловчи учун эса вентиляцияси ва 4 та электр созламаларлар назарда тутилган. Узоқ саёҳатларда ҳайдовчининг ўриндиғидаги вентиляция ва массаж функцияси ҳам қулайликлар яратади. Ушбу опциялар бутун сафар давомида ҳайдашда тенгсиз қулайликларни таъминлайди.

Автомобилнинг 12,3 дюймли Apple CarPlay вa Android Auto‘ни қўллаб-қувватлайдиган мултимедиа тизими смартфонингизнинг автомобилга тўлиқ интеграцияланишига имкон беради. Шу билан бирга, йўлдан чалғишнинг ҳожати бўлмайди – барча керакли маълумотлар замонавий 10,25 дюймли рақамли қурилмалар панелида акс эттирилади. У турли режимларда, тезликни, двигателнинг айланмаларини, ёқилғи даражасини ва бошқа муҳим маълумотларни акс эттириб ишлаши мумкин. Энг муҳим кўрсаткичларни олд ойнага ўрнатилган проекцион дисплай орқали кузатиб бориш янада қулайдир. Бу ерда ҳайдовчи охирги йўл белгисини, ҳозирги жорий тезликни, кирувчи қўнғироқларни ва хавфсизлик тизимлари сигналларини кузатиб боради.

PREMIUM комплектациясидаги 10 динамикли ва субвуферли аудио тизими саёҳат пайтида жуда тўлиқ ва ҳажмли товушни бахш этади. Севимли қўшиқларни, подкастларни ёки радиони тинглаш янада завқлига айланди. Шунингдек, салонда гаджетларни зарядлаш учун қулай ечимлар кўзда тутилган. Симсиз зарядлаш ускунаси марказий консол остидаги махсус бўшлиқда жойлашган бўлиб, USB улагичлари эса ҳайдовчи учун ҳам ва олд йўловчи учун ҳам, орқа ўриндиқлардаги йўловчилар учун ҳам мавжуд.

Йўлтанламас автомобил учун стандарт жиҳозлари рўйхати ўғриликка қарши замонавий технологияларнинг бутун мажмуасини, шунингдек, олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари; хавфсизлик пардачалари; курс барқарорлигини электрон бошқариш, тормозланишда ва қияликдан тушишдаги ёрдам, шиналар босими мониторинги, 360° томонлама кўриш камералари, ҳайдаш режимларини («Эко», «Спорт», «Стандарт», «Қор», «Лой», «Қум», «Чим/Шағал»,  «Дўнгликлар») танлаш каби тизимлар; ва кўплаб бошқа хусусиятларни ўз ичига олади.

HAVAL DARGO бу юқори техник хусусиятлар, замонавий жиҳозланиш ва жозибали дизайнни ўзида мужассам этган йўлтанламас автомобил бўлиб, унинг қулайлик шинавандалари учун ҳам, фаол оff-road ихлосмандлари учун ҳам ҳаридоргир танловга айланиши шубҳасиздир.

Таъкидлаш жоизки, Haval брендига мансуб бўлган автомобилларнинг Ўзбекистонда йиғилиши «Jizzakh» ЭИЗда жойлашган, АDM Global компаниялар гуруҳига кирувчи, Ўзбекистондаги биринчи хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган автомобил заводи бўлган, ADM Jizzakh заводида амалга оширилмоқда.

HAVAL кроссоверларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишиш мумкин.

 

HAVALнинг ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88

E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид