Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олганлар давлатга қарийб 450 млн сўм зарар етказди
МЧЖ масъул шахслари 9,3 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 448,9 млн сўм зарар етказган.
Самарқанд туманида қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди.
Прокуратура департаменти хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
“Х.Г.” МЧЖ масъул шахслари 9,3 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 448,9 млн сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
10:51 / 15.05.2025