Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Toyota Prado ҳайдовчиси вафот этди
Toyota Prado машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган учта машина билан тўқнашув содир этган.
Тошкент туманида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун 2024 йил 24 май куни соат 08:00 ларда рўй берган.
31 ёшли ҳайдовчи Toyota Prado машинаси билан Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р-4 “Тошкент-Келес-Қозоқкентсой” автомобил йўлида кетаётиб бошқарувни йўқотган.
Сўнг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Cobalt, Damas ва Spark автомобиллари билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда, Toyota Prado ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
20:47 / 04.05.2025
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
23:07 / 04.04.2025
Тошкент туманида бир-бирига туташ икки бинода ёнғин чиқди
08:53 / 31.03.2025
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект қурилиши тўхтатилди
13:04 / 08.01.2025