Хоразмда 6-синф ўқувчиларини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди
Тупроққалъа туманидаги мактаблардан бирининг география ўқитувчиси дарс вақтида 2 бола ўзаро гаплашгани учун уларни аёвсиз калтаклаган. Воқеадан кейин педагог ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган.
Тармоқларда Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи дарс вақтида 2 нафар ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. 6-синф ўқувчилари география фани дарсида ўзаро гаплашиб ўтиргани учун ўқитувчи танбеҳ берган. Кейин эса уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.
Видеоёзув тармоқларда тарқалиб, масъуллар ўрганганидан сўнг ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзган, ишдан бўшатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида урганди. Ундан олдин эса Хоразмда ҳам ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклаганди.
Мавзуга оид
16:53
«Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, ғолибларга уч хонали уй берилади — президент
18:06 / 27.09.2024
Тошкентдаги мактабда бошланиб вазирлар даражасига чиққан можаро – нималар бўлди?
14:13 / 26.09.2024
Чилонзорда ўқувчини урган ўқитувчи бошқа мактабда ҳамкасбига ҳужум қилди. У 7 суткага қамалди
13:32 / 26.09.2024