1,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган савдо комплекси аниқланди
Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан “Бухоро сув таъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширувлар ўтказилди.
Унда, тумандаги D.G. МЧЖга қарашли савдо комплекси ҳамда E.b. НТМ масъул шахслари ўзбошимчалик билан ичимлик суви тармоғига уланиб, жами 1,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Y.b. фермер хўжалиги масъул шахслари 2 дона сув насосини электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 229,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Д. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги гўшт дўконини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 118 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.H.” МЧЖ раҳбари Т.И. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 114,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024