Ўзбекистон | 21:09 / 25.05.2024
7416
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда 12 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни олтин медал билан тамомлади

25 мингдан ортиқ ўқувчига аъло даражали шаҳодатнома берилди.

Фото: Kun.uz

25 май куни 3 миллиондан ортиқ ўқувчи, ота-оналар, маҳалла фаоллари, кексалар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида «Илм-саодат калити!» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ўтказилди.

Қайд қилинишича, тадбирда намунали хулқли ва аъло баҳоларга ўқиган иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилди. Шунингдек, «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар бўйича ота-оналар тақдирланди.

Маълумотга кўра, 2023-2024 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини 12620 нафар ўқувчи олтин, 2158 нафари кумуш медал билан тамомлади. 25 минг 259 нафар ўқувчига аъло даражали шаҳодатнома берилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид